Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликлардан хавфсизлик чораларини кўриши сўралди

11:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Теҳрон ва Исроилдаги вазият кескинлашиб бораётгани муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилишни тавсия қилмоқда. Элчихоналар томонидан берилган огоҳлантиришларда хавфсизлик чоралари ва алоқа маълумотлари қайта эслатилди.

Eron

Теҳрондаги элчихона маълум қилишича, Эрон атрофидаги ҳарбий вазият ва ракета отишмалари эҳтимоли фуқароларнинг эҳтиёт чораларини кучайтиришни талаб қилмоқда. Фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда элчихона алоқа маълумотларини доимий равишда ўзлари билан олиб юришлари керак. Фавқулодда ҳолларда 22299780 ва 22832025 телефон рақамлари ёки iri.uzembassy@mfa.uz электрон манзили орқали мурожаат қилиш мумкин.

Шунингдек, Исроилдаги вазият ҳам жиддий хавф даражасида баҳоланмоқда. Тел-Авивдаги элчихона ўз фуқароларини ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бошпаналарга кириш, расмий хабарларни кузатиб бориш ва ҳарбий қўмондонликнинг кўрсатмаларига амал қилишга чақирмоқда.

Исроилдаги фавқулодда ёрдам рақамлари:
03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076,
Шошилинч ҳолатлар учун алоҳида рақам: 054 485 1397.
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz