Мазкур ҳодиса Яқин Шарқдаги нефт етказиб бериш занжирларига жиддий хавф солаётгани туфайли трейдерлар орасида хавотирни кучайтирди. Бу эса аҳоли учун ёқилғи, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотлари нархларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
BBC билан суҳбатда таҳлилчи Вандана Ҳари вазиятни «портловчи, бироқ қисқа муддатда бартараф этилиши мумкин» деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, агар можаро кучайса, Эрон нафақат ҳужумлар уюштириши, балки Ҳормуз бўғози орқали ўтадиган нефт юкларини ҳам тўсиши мумкин.
Ҳормуз бўғози — дунёдаги энг муҳим нефт ташиш йўлларидан бири ҳисобланади. У орқали жаҳон нефтининг тахминан бешдан бир қисми ташилади. Бу йўл Эрон шимоли ва Уммон ҳамда БАА жануби билан чегарадош ҳисобланади.
МST Financial таҳлилчиси Саул Кавоник ҳозирча бозорда «бошланғич хавф реакцияси» кузатилаётганини, бироқ кейинги бир-икки кун ичида вазият янада кескинлашиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Нефт нархларининг кескин ўсиши халқаро бозорда ноаниқликни кучайтирар экан, таҳлилчилар вазият тараққиётини диққат билан кузатмоқда.