Ҳужжат таҳлил қилинган мамлакатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. У билан бир қаторда Туркия, Индонезия, Гана, Мексика, Жанубий Африка, Руанда, Монголия, Чили ва бошқа давлатлар сингари 6 минтақадан 22 мамлакат қамраб олинган.
Ҳисоботга кўра, қурилиш қоидалари кўп ҳолларда фақат янги биноларга тааллуқли бўлиб, мавжуд иншоотлар учун реконструкция, ўзгартириш ва мустаҳкамлаш бўйича талаблар етарли даражада эмас. Масалан, фақат 10 мамлакатдагина бундай талаблар мавжуд. Қолаверса, қурилиш қоидаларида сел, кучли ёмғир, ҳарорат экстремалликлари ва ёнғинларга қарши ҳимоя элементлари ҳанузча етарлича акс эттирилмаган.
Шунингдек, кичик бинолар учун соддалаштирилган ва тушунарли талабларни киритиш, жорий қоидаларни мавжуд офат хавфлари хариталарига мослаштириш, муҳандислик ва архитектура ечимларини янгилаш муҳимлиги таъкидланади. Индонезия мисолида, мавжуд биноларга тегишли меъёрлар етишмаслиги аниқланган ва ҳукумат бу борада янги стандарт устида иш бошлаган.
Муҳими, ҳатто энг яхши кодлар ҳам тўғри назорат ва самарали бажарилишсиз ўз самарасини бермайди. Туркиядаги 2023 йилги Ер тусиниши фожеаси давомида, талабларга мувофиқ қурилган мактаб ва шифохоналарнинг яхшигина сақланиб қолгани мисолида бу яққол кўринди. Ҳозирда Жаҳон Банки Туркияда қайта тиклаш ишларига кўмаклашмоқда.