Ўзбекистонниг Малдив оролларидаги биринчи элчиси тайинланди

13:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев энди Мальдив оролларида ҳам элчи сифатида фаолият юритади. У ушбу мамлакатдаги биринчи элчи сифатида иш бошлади ва Мальдив президенти Муҳаммад Муиззуга ишонч ёрлиқларини топширди.

Maldiv elchi

Расмий учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, туризм ва олий таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Мальдивлик талабаларнинг Ўзбекистон университетларида ўқиши, ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши муҳокама марказида бўлди.

Шунингдек, визаларни енгиллаштириш, қўшма туристик пакетлар ишлаб чиқиш ва чартер рейслар фаолиятини кучайтириш бўйича келишувларга эришилди. Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари, тадбиркорлар ва бошқа соҳалар вакиллари ўртасида ўзаро ташрифларни ташкил қилиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.