«Путин ҳафтасига 5 минг аскар йўқотмоқда, аммо у асло бундан ташвишда эмас» — Доналд Трамп

08:45 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трампга кўра, Россия ҳар ҳафта минглаб аскар йўқотаётганига қарамай, Владимир Путин урушни давом эттиришдан воз кечмоқчи эмас. Унинг фикрича, Путин инсон йўқотишлари бефарқ.

Trump podcast

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия Украинага қарши урушда ҳафтасига 5 минггача аскар йўқотишини айтди. Унинг таъкидлашича, бундай йўқотишлар Россия раҳбари Владимир Путиннинг фикрини ўзгартирмаяпти. «Эҳтимол, у бу ҳақда ўйламайди ҳам. У кўп аскар йўқотмоқда. Украина ҳам. Нима бўлишини кузатамиз», — деди Трамп Pod Force One подкастида.

Президент Трамп шунингдек, Москва ва Киев ўртасидаги тўғридан тўғри музокараларда бир пайтлар муайян силжиш бўлганини, аммо кейин «етиб бўлмас жойларни бомбардимон қилиш» туфайли прогресс тўхтаганини қайд этди. У буни «музокаралар сўнги» деб атади.

The Atlantic нашрининг Оқ уйдаги манбаларга таяниб ёзишича, Трамп сўнгги пайтларда СБУнинг Россиядаги стратегик бомбардимончи самолётларга қарши дронлар орқали амалга оширган ҳужумига салбий муносабатда бўлган. Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар можарони янада кескинлаштириши мумкин. Трамп Украина президенти Володимир Зеленскийни музокараларга қайтишга чақирган.

Шундан сўнг, Трамп Путин ва Зеленскийни «боғда уришиб юрган икки болага» қиёслади. Уларни «озроқ жанжал қилдириб олиб», кейин ажратиш кераклигини айтди. Бу баёнот АҚШ сиёсатида тинчлик музокараларини аввало устун қўйиш стратегиясини акс эттиради.

АҚШ расмийлари ҳисобича, 2024 йил январидан 2025 йил апрелигача Россиянинг Украинадаги жами йўқотишлари 400 минг нафарни ташкил этган. НАТО разведкаси эса умумий йўқотишлар сонини 900 минг аскар деб баҳолаган.