Франциянинг MND компанияси Шоҳимардонда 45 млн евролик туристик зона ташкил этишни режалаштирмоқда, Унинг доирасида тоғли ҳудудда арқон йўли, осма кўприк, экстремал сакраш ҳудуди, томоша йўлаклари ва майдонлари, турли аттракционлар қурилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Montagne et Neige Développement компанияси президенти Хавиер Gallot-Lavallée ва компаниянинг МДҲ давлатлари, Болқон, Туркия ва Покистон бўйича минтақавий савдо директори Орхан Ширинни қабул қилган.
Учршувда турзим лойиҳалари муҳокама қилинган. Компания туризм лойиҳасини таклиф қилиб, уни Фарғона туманида жойлашган Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида амалга оширишни режалаштирмоқда.
Лойиҳанинг қиймати 45 млн еврога баҳоланган. Лойиҳани 2027 йилда ишга тушириш кўзда тутилган. Натижада 100 та янги иш ўринлари яратилади. Унинг доирасида сайёҳлар учун тоғли ҳудудда арқон йўли, осма кўприклар, экстремал сакраш ҳудуди, томоша йўлаклари ва майдонлари, турли аттракционлар барпо этилади.
Вилоят ҳокимлиги таклифлар Фарғонада туризм салоҳиятини ошириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим эканлигини таъкидлади. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.