Олий Мажлис Сенати раиси ва Одам савдосига қарши кураш ҳамда муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раҳбари Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Халқаро меҳнат стандартлари департаменти директори Коринн Варга билан учрашув ўтказди.
Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан халқаро меҳнат конвенцияларини ратификация қилиш борасида олиб борилаётган тизимли ва изчил ислоҳотлар алоҳида қайд этилди. Мамлакат бугунгача ХМТнинг 25 та конвенцияси ва 1 та протоколига қўшилган.
Музокаралар давомида ХМТ тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ва ташкилот ўртасида махсус «йўл харитаси» ишлаб чиқилиши режалаштирилгани маълум қилинди. Мазкур ҳужжат 2021–2025 йилларга мўлжалланган муносиб меҳнат бўйича Миллий дастур доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада кучайтиришга хизмат қилади.
Коринн Варга Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқлари соҳасида эришилаётган муваффақиятларни юқори баҳолаб, мамлакат МОТнинг ишончли ҳамкори сифатида ўзини намоён этаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, Ўзбекистондаги меҳнат инспекцияси тизими бошқа мамлакатлар учун намуна сифатида хизмат қилиши мумкин.
Шунингдек, музокараларда Ўзбекистоннинг ижобий тажрибасини халқаро майдонда тарғиб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, бу борада Марказий Осиё парламентларининг мулоқот майдонлари, хотин-қизлар форумлари ва касаба уюшмалари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик муҳим