Ўзбекистонда энг қимматга сотилган «чиройли» авторақам аукциони якунланди. Товар-хомашё биржаси маълумотларига кўра, харидор 10 777 ZZZ рақам учун 1,56 млрд сўм таклиф қилган. Битимни якунлаш учун харидор беш иш кунида тўловни амалга ошириши ва рақамни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатдан ўтказиши шарт.
Рақам авторақамлар онлайн аукционида жорий йилнинг 5 июн куни савдога қўйилган. Унинг бошланғич нархи 187 млн 500 минг сўм бўлган. Савдо 8 кун давом этди.
Ўзбекистонда автомобил рақамлари сотишда тўланадиган ставка базавий ҳисоблаш миқдори (1,31 миллион сўм)нинг 3,5 бараварига етган. Бу маблағлар рақам белгиларини тайёрлаш харажатларини қоплашга йўналтирилади. Тушумнинг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи эса ИИВ моддий-техник базасини ривожлантириш ва ижтимоий рағбатлантиришга ажратилади.