Исроилнинг разведка хизмати — «Моссад» Эрон ҳукуматидаги юқори мартабали шахслар ва уларнинг ўрнини босиши мумкин бўлган амалдорларга шахсий тарзда таҳдид юборди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, «Моссад» айрим эронлик амалдорларнинг оила аъзолари билан тўғридан-тўғри боғланган — масалан, рафиқасига қўнғироқ қилган ёки хона эшигига таҳдид хатини қолдирган. Хабарлар шундай мазмунда бўлган: «Биз қаерда эканингизни биламиз». Бу эса жосуслик хизмати томонидан очиқча огоҳлантириш сифатида қабул қилинмоқда.
Нашрнинг Исроил расмий шахсларидан иборат суҳбатдошлари Эрон раҳбарларини йўқ қилиш кампанияси давом этиши мумкинлигини таъкидлади.
Газета ёзишига қараганда, Исроил амалга оширган ҳужумлар олдиндан, бир неча ҳафта ёки ой давомида Эрон ҳудудида «Моссад»нинг махфий жосуслик гуруҳлари томонидан тайёрланган. Ушбу операция доирасида қурол, дрон ва портловчи моддалар сақланадиган яширин жойлар ташкил этилган.
13 июнга ўтар кечаси исроиллик жосуслар Теҳрон марказидаги уйларга зарба берган. Бу уйларда Эрон ҳукуматида муҳим қарорлар қабул қиладиган шахслар бўлгани айтиляпти.