CR450 биринчи марта Шангҳай–Чонцинг–Чэнгду йўналишида ҳаракатланди. Поезд ишлаб чиқарувчиси CRRC компанияси маълум қилишича, прототип саккизта вагондан ташкил топган бўлиб, тўрттаси ҳаракатланувчи, қолгани эса ҳаракатсиз вагонлардир.
Хитой темир йўл тизими жаҳонда энг йирик ҳисобланади: ўтган йил охирига келиб, мамлакатда юқори тезликдаги темир йўллар узунлиги 46 минг кмдан ошган. Фақат 2024 йилнинг ўзида Хитой 3100 км янги темир йўл қурган, шундан 2457 км юқори тезликдаги йўллардир.
China Daily нашрига кўра, CR450 тормозга жавоб бериш вақти 1,7 сонияни ташкил этади. Синов жараёни икки ҳафта давом этиши кутилмоқда, тижорат фаолияти эса 2025 йил иккинчи ярмида бошланади.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Жианнинг таъкидлашича, поезд нафақат тез, балки хавфсиз, қулай ва энергия сарфлаш жиҳатидан самарали ҳам бўлади. Ушбу лойиҳа мамлакатнинг юқори тезликдаги транспорт технологиясидаги етакчилигини янада мустаҳкамлаши мумкин.