Ҳафта бошида Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 17–19 июн кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларида кундузги ҳарорат +40…+42°, айрим ҳолатларда +43…+44° даражани ташкил этади. Тунги вақтда ҳам ҳаво иссиқ ва дим бўлиб, фақат тонгда ҳарорат +24…+27° гача тушиши мумкин.
Ҳафта охирида ҳаво бироз салқинлашади. Кундузи республика бўйлаб +35…+38°, жанубий ҳудудларда эса +39…+41° даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади.
Республика бўйлаб 13–18 m/s тезликдаги шарқий шамоллар кузатилиши, айрим ҳудудларда чанғ-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли юқори. 16–18 июн кунлари бу ҳолат асосан шимол ва чўл ҳудудларида, 19–21 июн кунлари эса деярли барча вилоятларда қайд этилиши мумкин.
20 июн куни тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан кам булутли, қуруқ ва иссиқ бўлиб, 16 июн куни ҳарорат +36…+38°, 17–19 июн кунлари +38…+41°, 20 июн куни эса +35…+37° даража атрофида бўлади.