Times of India нашри ёзишича, ҳалокатга эҳтимолан ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган. Айни пайтда воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ҳаракат қилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Штат бош вазири Пушкар Сингҳ Дхами ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдириб, маҳаллий ҳокимият ва қутқарув гуруҳлари қидирув ва ёрдам ишларида фаол иштирок этаётганини маълум қилди.
Ушбу ҳалокат сўнгги ҳафталарда ушбу минтақада қайд этилган биринчи авиафожеа эмас. Авиация хавфсизлиги юзасидан саволлар яна кун тартибига чиқди. Мутасадди идоралар самолёт ва вертолётларнинг техник ҳолати ҳамда парвоз шартларини янада қатъий назорат қилишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 12 июн куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Air India авиакомпаниясига тегишли, бортида 242 киши бўлган йўловчи самолёти тиббиёт коллежи биносига қулаган эди. Унда фақат битта киши тирик қолган. Авиакомпания қурбонлар оиласига 10 миллион рупий (тақрибан 117 минг доллар) тўлов ва жароҳатланганларга ёрдам ваъда қилган.