Иссиқ туфайли поездларнинг тезлиги секинлаштирилади: сафар вақтлари ўзгариши мумкин

19:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистондаги аномал иссиқлик темир йўл ҳаракатига таъсир қилмоқда — “Ўзтемирйўлйўловчи” поездлар тезлиги чекланиши ва сафар вақти узайиши мумкинлигини маълум қилди.

Poyezd

Ўзбекистонда кузатилаётган кескин иссиқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездларининг тезлиги чекланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича,, ҳарорат кўтарилиши оқибатида ерусти темирйўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлишини инобатга олиб, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.

Таъкидланишича, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасаяди. Шунингдек, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган.