Мирзиёев: «Оддий муаммолар учун ҳам рухсат кутилмоқда – буни ўзгартириш керак»

10:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги тизимли муаммоларни кескин танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий даражадаги муаммоларни ҳал этиш учун ҳали ҳам марказий органлардан рухсат кутилмоқда.

Selektr

Президент таъкидлаганидек, ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим фаолият юритади. Уларнинг вилоят даражасида ҳам идораси, ҳам раҳбари мавжуд. Шунга қарамай, оддий муаммоларни ҳал қилишда ҳокимликлар мустақил қарор қабул қила олмаётир.

Мирзиёев бунга мисол сифатида Қумқўрғон марказидаги темир йўлда жойлашган «шлагбаум» муаммосини келтирди. Ҳар куни 20 марта ёпиладиган мазкур ўтиш нуқтаси 200 метрга кўчирилса, 8 минг автомобил учун тирбандлик бартараф этилади. Бироқ, бу ишни амалга ошириш учун туман ёки вилоят ҳокими эмас, «Ўзбекистон темир йўллари»дан рухсат олиш талаб этилади.

Шунингдек, «Термиз–Сариосиё» темир йўлида электрлаштириш етарлича эмаслиги оқибатида электровоз 1,5 соатда борадиган манзилга тепловозлар 3 соатда етаётгани қайд этилди. Бундан ташқари, йўлнинг электрга ўтказилиши 10 туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш имконини яратиши мумкин. Лекин, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зийнур Нарзуллаевнинг бефарқ муносабати танқид қилинди.

Президент ҳудудлардаги раҳбарлар ташаббускор бўлиб, масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини яна бир бор таъкидлади.