Олтин нархи ўсмоқда

17:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Эрон ва Исроил ўртасидаги геосиёсий мураккабликлар фонида сармоядорлар олтинни хавфсиз актив сифатида кўра бошлади. Бу эса қимматбаҳо металл нархининг янада ўсишига олиб келди.

Oltin

15 июн куни 1 трой унция олтин нархи $3450гача чиқиб, апрел ойидаги рекорд кўрсаткичларга яқинлашди. Шу пайтда 1 грамм олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи тахминан $110 атрофида бўлди.

Ўзбекистонда ҳам ушбу тенденция ўз аксини топди. 16 июн куни Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, олтин қуймаларининг нархи яна кўтарилди.

Марказий банк маълумотига кўра, қуйидаги ўлчамлардаги олтин қуймалари шундай нархларда сотилмоқда:

5 грамм — 7 млн 227 минг сўм;

10 грамм — 14 млн 454 минг сўм;

20 грамм — 28 млн 909 минг сўм;

50 грамм — 72 млн 272 минг сўм;

100 грамм — 144 млн 544 минг сўм.

Аввалроқ Марказий банк май ойида мамлакатнинг олтин-валюта захираларини 410,2 млн долларга ошириб, умумий миқдорини 49,66 млрд долларга етказганини маълум қилган эди. Бу ўсиш асосан валюта захиралари ҳисобига амалга ошган.