Трамп Truth Social саҳифасида федерал идораларга мурожаат қилиб, «АҚШ тарихидаги энг йирик депортация дастурини амалга ошириш» учун барча ресурсларни ишга солишни буюрди. У Лос-Анжелес, Чикаго ва Нью-Йорк шаҳарларини алоҳида нишон сифатида тилга олди.
Ушбу шаҳарлар 6 июндан бери ноқонуний мигрантларга қарши рейдлар фонида катта намойишларга гувоҳ бўлмоқда. Трамп бу намойишларга ҳарбий куч жўнатгани учун судлашув ва танқидларга дуч келган.
Президент айни пайтда Миллий наркотиклар агентлиги (DEA) ва Ички хавфсизлик бошқармаси (ICE) ходимларига мурожаат қилиб: «Менинг сизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Энди боринг ва бу ишни бажаринг!», — деб ёзди.
14 июн куни Трампнинг 79 ёшини нишонлаш арафасида Вашингтонда АҚШ армиясининг 250 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди. Шу куни «No Kings» ҳаракати Лос-Анжелесдан Ню-Йорккача намойишлар ташкил қилди. Солт-Лейк-Ситидаги ушбу ҳаракат намойишида отишма содир бўлиб, бир киши ҳалок бўлди.
Трампнинг фармони, шунингдек, «паноҳ шаҳарлар» деб аталувчи, федерал миграция идоралари билан ҳамкорликни чекловчи ҳудудларга ҳам йўналтирилган. Бу шаҳарлар раҳбарлари ўз қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ноқонуний мигрантларни ҳимоя қилишда давом этмоқда.
Мазкур фармон Трампнинг 2024 йилги сайловолди ваъдаларидан бири — «Америка тарихидаги энг йирик жиноий депортация дастурини амалга ошириш» режасининг давомидир. Сўнгги сўровлар бу ташаббусга катта жамоатчилик қўллаб-қувватлови борлигини кўрсатган, аммо амалиётда эса қаршиликлар кучаймоқда.