Япония дзюдоси юлдузи Ута Абе Венгрияда ўтган жаҳон чемпионатида бешинчи марта чемпионликни қўлга киритди. Ғалабадан сўнг у ўзининг асосий рақибларидан бири, ўзбекистонлик Диёра Келдиёровани эслаб ўтди.
Журналистлар билан суҳбатда Ута Абе: «Олимпиада ўтганига ҳам анча бўлди, мен бу мусобақа медалини қўлга киритишни жуда ҳам хоҳлагандим. Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан ҳафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан реванш оламан», — деди.
Бироқ, Абе орзу қилган реванш яқинда амалга ошмайди. Сабаби, Диёра Келдиёрова айни пайтда спортдан вақтинча танаффус олган. У 2025 йилда она бўлиши кутилмоқда.