Эрон Кибер хавфсизлик бошқармаси расмийлар ва хавфсизлик идоралари ходимларига оммавий интернет тармоқларига уланган қурилмалардан фойдаланишни чекловчи таъқиқ эълон қилди. Бу ҳақда маҳаллий «Fars» ахборот агентлиги хабар берди.
«Киберхавфсизлик бошқармаси амалдорлар ва хавфсизлик идораларига оммавий тармоқларга уланган ҳар қандай қурилмадан фойдаланишни тақиқлади», дея таъкидланади агентлик хабарида.
Бундай кўрсатма ўзаро зарбалар алмашинуви вақтида берилган.
2025 йил 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга қарши ҳаво ҳужуми бошлади. Расмий Тел Авивнинг баёнотига кўра, бунга сабаб Эрон томонидан амалга оширилаётган яширин ҳарбий-ядровий дастур бўлиб, у «қайтиш имкони қолмаган нуқта»га яқинлашган.