Фуқаролар энди ўз номига олинадиган рухсатсиз кредитга чек қўя олади

20:55 | 2 дақиқада ўқилади.

6 июндан бошлаб фуқаролар ўз хоҳишига кўра, уларнинг розилигисиз расмийлаштириладиган қарз шартномаларини тақиқлаш имкониятига эга бўлишди. Бу хизмат “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси орқали амалга оширилади.

Kredit taqiq

Жорий йилнинг 6 июн кунидан бошлаб жисмоний шахсларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконини берувчи хизмат ишга туширилади. Бу ҳақда «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси хабар берди.

Қайд этилишича, raбюро «жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки реестрдан чиқариш бўйича» хизматни жорий қилган.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаш имкониятига эга бўлади.

«Бу ўз навбатида бугунги кунда ўсиб бораётган жисмоний шахсларнинг хабарисиз кредитлар расмийлаштирилиши ҳолатларининг олдини олишга туртки бўлади. Ушбу хизмат бепул бўлиб, ундан дастлаб Кредит бюросининг расмий веб-сайти орқали фойдаланиш мумкин»,- дейилади хабарда.