«Гўшт, сут нархини барқарор ушлай олмаган раҳбарлар ишдан олинади» — Мирзиёев

11:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархини барқарор сақлаш ва суд қарорларини ижро этиш масалалари юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.

Mirziyoyev

Ўтган ҳафта гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархини кўтармаслик, корхоналарни «соядаги» иқтисодиётдан чиқариш мақсадида қўшилган қиймат солиғининг ярмини кэшбек сифатида қайтариш тартиби тасдиқланган эди. Президент ушбу механизмнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши шартлигини таъкидлаб, мутасаддиларни кэшбек кечикишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирди.

Йиғилишда ҳокимларга ҳам оғир сўзлар айтилди. Президент: «Ҳокимларни ҳам огоҳлантираман, ушбу янги механизм асосида гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт. Буни эплай олмаганлари ишдан кетади», — деди.

\Шунингдек, суд қарорлари ижроси бўйича ҳам жиддий камчиликлар танқид қилинди. 2024 йилда Мажбурий ижро бюросига юборилган ҳар бешта суд қароридан биттаси бажарилмагани маълум қилинди. Президент бу ҳолат фуқароларнинг адолатга бўлган ишончини сусайтиришини таъкидлаб, масъул идоралар фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирди.

Давлат раҳбари иқтисодий барқарорлик ва адолатли суд тизими халқ ишончи учун асосий устунликлардан бири эканини алоҳида таъкидлади.