Исроил Эрон давлат телевидениесини бомбалади

08:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган давлат телевидениеси студияси Исроил зарбасига учради. Ҳужум айнан тўғридан тўғри эфир пайтида, Исроил ҳаракатларига муносабат билдирилаётган дастур чоғида содир бўлгани айтилмоқда.

Irib

Исроил Эрон давлат телевидениеси биносига ҳужум қилди. Бу ҳужум Исроилнинг Эрондаги фуқаролик иншоотларига зарба бериш ниятини эълон қилганидан сўнг дарҳол содир бўлди, деб хабар бермоқда TRT.

Эрон давлат телерадиокомпанияси (IRIB)  пойтахт Теҳрондаги идораси Исроил ҳужумига учраганини тасдиқлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувларда кўринишича, ҳужум жонли эфир пайтида, Исроил ҳужумларига муносабат билдирилаётган дастур вақтида юз берган.

Бошловчи Исроилнинг ҳаракатларини қоралаётган пайтда содир бўлган портлаш студияга зарар етказиб, жиддий вайронагарчиликка олиб келган. Тасвирларда портлаш лаҳзаси ва эфирнинг узилиши ҳам акс этган.