Исроил хавфсизлик хизматларига яқин манбанинг маълум қилишича, кейинги 48 соат Эронга қарши урушда ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Бу баёнот ядровий объектларга уюштирилган ҳужумлар ва халқаро кескинлик фонида янгради.
Халқаро атом энергияси агентлиги (АЭХА) сунъий йўлдош тасвирлари асосида Эроннинг Натанз шаҳридаги уранни бойитишга мўлжалланган ер ости иншоотларига зарба берилганлиги изларини аниқлаганини маълум қилди. Бу ядровий иншоотларга нисбатан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари ҳақидаги тахминларни кучайтирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга нисбатан Россия ёки Шимолий Кореядан қўшимча ёрдам кучайгани тўғрисида ҳеч қандай далил кўрмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, «ҳеч ким бу ишга аралашишни хоҳламайди».
Исроил ҳукумати Эрон билан вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, Исроил бугун Теҳрон ва Фўрду ҳудудидаги муҳим ҳарбий ва ядровий объектларга яна авиа ва ракета зарбалари беришни режалаштирмоқда.