Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июн куни Қозоғистон пойтахти Остонага ташриф буюриб, «Марказий Осиё – Хитой» саммитида иштирок этди. У ерда у Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди.
Учрашув чоғида Тўқаев Мирзиёевни тарихда илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионати–2026 мусобақасига йўлланма олгани билан самимий табриклади.
Жорий йил июн ойи бошида Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ўз тарихида биринчи марта футбол бўйича ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шу муносабат билан терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби автомобиллар билан рағбатлантирилди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси FIFA рейтингида 55-ўринга кўтарилиб олди.