Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда, хусусан Эрон ва Исроил ҳудудларида бўлиб турган фуқароларга хавфсизликни таъминлаш мақсадида махсус мурожаат билан чиқди. Бу минтақадаги вазият тобора кескинлашиб бораётгани сабаб, бир қатор тавсиялар билдирилди.
Вазирлик фуқаролардан ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни, уларни суратга олмасликни ҳамда одамлар кўп тўпланадиган жойлардан узоқда бўлишни сўрамоқда. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бериладиган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналар ёки хавфсиз ҳудудларга йўл олиш қатъий тавсия этилди.
Вазирлик фуқароларга керакли ҳолларда мамлакатнинг Эрон ва Исроилдаги элчихоналари билан алоқага чиқишни тавсия қилмоқда. Эрондаги элчихона +98 (21) 22299780 ва 22832025 рақамлари орқали, электрон почта манзили — iri.uzembassy@mfa.uz орқали алоқа қилиш мумкин.
Исроилдаги элчихона эса +972 (3) 672-2466 ва бошқа кўрсатилган рақамлар орқали ишлайди. Шошилінч ҳолатлар учун алоҳида мобил рақам ҳам белгиланган: +972 (54) 485-1397. Электрон почта манзили — il.uzembassy@mfa.uz.
Ташқи ишлар вазирлиги вазиятни мунтазам кузатиб бормоқда ва заруратга қараб қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилди.