Бугун, соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги «Сокин» подстанциясида носозлик юзага келди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, носозлик сабаб Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
“Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.