2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё саралаш босқичи натижаларига кўра, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов трансфер нархи бўйича Осиёдаги барча футболчиларни ортда қолдирди. Бу ҳақда «Transfermarkt» портали эълон қилди.
«Манчестер Сити» клуби сафида тўп сураётган 21 ёшли футболчининг бозор қиймати ҳозирги кунда 35 млн еврони ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич уни ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги Осиёнинг энг қиммат футболчиси мақомига олиб чиққан.
Қиймат бўйича кейинги ўринларни япониялик Такэфуса Кубо (30 млн евро), кореялик Ли Кан Ин (25 млн евро), япониялик дарвозабон Зион Сузуки (20 млн евро) ва кореялик ҳужумчи Сон Ҳён Мин (20 млн еваро) эгаллади.