Исроил Эрон пойтахти яқинидаги Керож шаҳрига ҳужум уюштирди, шаҳар аэропорти атрофида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Fars» ахборот агентлиги маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, портлаш Керож аэропорти атрофида юз берган. Ҳозирда ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар фаолият олиб бормоқда.
Исроилнинг «9-kanal» телевидениеси ўзининг Телеграм каналида хабар қилишича, Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг бункери жойлашган туманни бомбардимон қилмоқда. «Исроил ҲҲК Теҳронда Оятуллоҳ Хоманаий бункери жойлашган туманни бомбардимон қилмоқда», дейилади телеканал хабарида.