Исроилга керак бўлган бомба фақат АҚШда бор — нархи 500 млн доллар!

21:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Исроилнинг Эрондаги ядро иншоотини йўқ қилиш бўйича режаларида фақат АҚШда мавжуд бўлган ўта оғир бомба муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу қуролнинг нархи 500 миллион доллар бўлиб, уни фақат Америка бомбардимончилари таший олади.

Radar

Исроилга Эроннинг Фордодаги ерости ядро марказини йўқ қилиш учун керакли бўлган қурол фақат АҚШда мавжуд. New York Post’нинг ёзишича, ушбу бомба — GBU-57A/B номли 15 тоннали ўта оғир снаряд бўлиб, ер қаъридаги иншоотларга таъсир кўрсата оладиган қуролдир.

Фордодаги ядровий объект тоғ бағрида, тахминан 90 метр чуқурликда жойлашган. Унга оддий зарбалар ета олмайди. Бундай мақсадлар учун махсус чуқурни бурғулаб портлайдиган бомбалар керак бўлади. Бу вазифани бажара оладиган бомба — GBU-57A/B ҳисобланади.

«Бу Америка самолёти ва Америка ўқ-дориси бўлади», — дейди АҚШнинг Вест-Пойнт ҳарбий академиясидаги тадқиқотчи Жон Спенсер. Унинг таъкидлашича, ушбу бомба ер қаърига кириб боргач портлайди ва ерости иншоотини йўқ қилишга қодир.

GBU-57A/B бомбасининг нархи 500 миллион доллардан юқори бўлиб, уни фақат B-2 Spirit стратегик бомбардимончилари олиб юриш имкониятига эга. Бундай самолётлар Исроил қуроллар таркибида мавжуд эмас.