Ўзбекистон Марказий Осиёдаги таълим етакчисига айланди — дунё буни тан олди

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

“THE Impact Rankings” халқаро рейтинг агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 12 та олий таълим муассасаси дунёдаги Топ-1000 та университети қаторига кирди. Мамлакат минтақадаги мутлақ етакчига айланди.

Otm

18 июн куни эълон қилинган “THE Impact Rankings 2025” халқаро рейтингида Ўзбекистоннинг 59 та олий таълим муассасаси қайд этилди. Уларнинг 12 таси дунёдаги Топ-1000 университет рўйхатига кирган. Шу тариқа, Ўзбекистон Марказий Осиё ва Кавказдаги рейтинг натижалари бўйича мутлақ етакчига айланди.

Баҳолашда БМТнинг 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларига олийгоҳларнинг қўшган ҳиссаси эътиборга олинган.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон Миллий университети ва TIQXMMI Миллий тадқиқот университети рейтингнинг 201–300 диапазонида энг юқори ўринлар бандида қайд этилди. Қолган 9 та университет эса 301–1000 ўрин орасида жой олди. Улар орасида Самарқанд, Бухоро ва Нaвоий шаҳарларидаги ОТМлар бор.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда эълон қилинган “THE Impact Rankings” рейтингидан мамлакатнинг 12 та, 2023 йилда 47 та , 2024 йилда эса 53 та олий таълим муассасаси ўрин эгаллаган.