Лойиҳа АҚШ миллий хавфсизлигига оид вазифаларни ечишга хизмат қиладиган СИ ечимларини яратишни кўзда тутади. Унда киберхавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш ва армия инфратузилмасини ривожлантириш каби йўналишлар қамраб олинган.
OpenAI барча ишланмалар компаниянинг сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ички этик тамойилларига тўлиқ мувофиқ равишда олиб борилишини маълум қилган. Лойиҳадаги дастлабки маблағ — қарийб 2 миллион доллар — 2025 йилги тадқиқот бюджети ҳисобидан молиялаштирилади, қолган маблағлар эса иш жараёнига қараб ажратилади.
Мазкур шартнома АҚШда йирик технологик компаниялар билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш тенденциясининг бир қисми саналади. Бундан аввал OpenAI Anduril Industries стартапи билан дронларга қарши СИ ечимлари устида ишлаган.
OpenAI бош директори Сем Альтманнинг таъкидлашича, компания СИ технологияларини жамият фаровонлиги учун ривожлантиради ва демократик қадриятларга асосланган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.
Шартнома бўйича ишлар асосан Вашингтон шаҳри атрофида амалга оширилиб, 2026 йил июлида якунланиши режалаштирилган.