Такер Карлсон: «Ҳеч ким Ўзбекистонга боришдан қўрқмайди»

19:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Америкалик машҳур телебошловчи Такер Карлсоннинг таъкидлашича, одамлар Ўзбекистонга боришдан ҳеч қандай хавотир олмайди. У бу фикрни Telegram асосчиси Павел Дуров билан суҳбат чоғида билдирди.

дуров

Телебошловчи Такер Карлсон Telegram асосчиси Павел Дуров билан суҳбат давомида Ўзбекистон ҳақида ижобий фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатга боришдан ҳеч ким қўрқмайди.

Карлсон шундай деди: «Мен Ўзбекистонни реклама қилмоқчи эмасман, у ерда ҳеч қачон бўлмаганман. Аммо мен Ўзбекистонга боришдан жуда қўрқаман, деган одамни ҳеч қачон учратмаганман».

Унга жавобан Павел Дуров ўтган ёзда Ўзбекистонда бўлганини ва ушбу сафардан мамнун бўлганини билдирди.

Карлсон ва Дуров дунёда қайси давлатлар ҳақиқатан хавфсиз эканини муҳокама қилди. Карлсоннинг таъкидлашича, қолоқ ва эркин бўлмаган давлатлар кўпинча хавфсизроқ бўлиб чиқади.

Суҳбат Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олингани билан боғлиқ воқеаларга бағишланди. У бундай ҳолатлар бизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганини ва Европа давлатларига бўлган ишончни пасайтираётганини қайд этди. Дуровга кўра, тадбиркорлар энди бундай мамлакатларга бориш хавфсизми, деган саволни кўпроқ бера бошлаган.