Россия иқтисодиёти жиддий молиявий қийинчиликка дуч келмоқда — The Express

22:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Кремл яна молиявий босим остида. Россия нефтига бўлган талаб пасайиши ва ҳарбий ҳаракатлар таъсирида мамлакат 104 млрд долларлик бюджет танқислигига юз тутди. Бу сўнгги йиллардаги энг юқори дефицит ҳисобланади.

россия нефти

Мамлакат бу йил 32 миллиард доллар миқдорида кутилаётган фойдани йўқотиб, жами 104 миллиард доллар бюджет танқислигига юз тутмоқда. Бу ҳақда BCS Bank таҳлилчилари маълум қилди.

Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий кескинликлар туфайли Россия нефтининг асосий тури бўлган Urals нархи 15 фоизга ошди. 13 июн куни бир баррел нефт 5000 рубл, яъни тахминан 63 доллардан сотилди. Бу кўрсаткич аввалги 4400 рублдан анча юқори, бироқ сўнгги икки йилдаги энг паст даражалардан бири ҳисобланади.

Россия молия вазирлиги маълумотларига кўра, май ойи ҳолатига нефть ва газ компанияларидан келган тушум 34 фоизга камайди. Бу 2023 йилдан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

Жорий йилда Кремл 8,3 триллион рубллик даромад олишни режалаштирган эди, бироқ амалда бу сумма 2,6 триллион рублга камайиши кутилмоқда. Бу эса мамлакат бюджетидаги тешикни 3,8 триллион рублгача кенгайтиряпти. Таҳлилчиларнинг фикрича, агар Эрон Ҳурмуз бўғозини ёпиш таҳдидини амалга оширса, нефт нархида янада кескин ошиш кузатилиши мумкин.

Ҳурмуз бўғози орқали дунё нефтининг 20 фоизидан кўпроғи ташилади. Шу сабабли, геосиёсий вазият нафақат Россия, балки бутун жаҳон иқтисодиётига таъсир кўрсатиши мумкин.