Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 26 июндан 2 июлгача Тошкент шаҳрида стол тенниси бўйича U15 ва U19 ёш тоифалари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Dunyo» ахборот агентлиги хабар берди.

Tennis

Мусобақада 22 давлатдан 400 дан ортиқ ёш спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида Хитой, Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон каби стол тенниси бўйича етакчи мамлакатлар ҳам бор.

Мусобақа «Хумо Арена» спорт мажмуасида ташкил этилади. Ҳозирда барча жамоалар жадал машғулотларга киришган бўлиб, чемпионатда юқори натижалар кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ушбу чемпионатни ташкил этишда фаол иштирок этмоқда. Бундай йирик мусобақалар мамлакатимизда ёшлар спортини ривожлантириш ва халқаро майдонда юксак имидж яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Тошкентдаги чемпионат ёш теннисчилар учун ўз маҳоратларини намоён этиш, тажриба алмашиш ва нуфузли мусобақалар муҳитида ривожланиш учун катта имконият ҳисобланади.