Таъкидланишича, 30 грамм тузсиз хандон писта тахминан 300 мг калий ва 1,7 мг натрийни ўз ичига олади. Калий танадаги ортиқча натрийдан халос бўлишга ёрдам беради, бу эса қон ҳажмини камайтиради ва қон босимини туширади. Шунингдек, калий қон томирларининг деворларини бўшаштириб, қон айланишини яхшилайди.
Писта, шу билан бирга, монотўйинмаган ёғларга бой. Улар зарарли холестерин миқдорини камайтиради ва фойдали холестерин даражасини сақлаб туради. Бундай ёғлар қон томирларининг эластиклигини оширади ва қон айланишини яхшилайди.
Бундан ташқари, пистада Е витамини, лютеин ва полифеноллар каби антиоксидантлар мавжуд. Ушбу моддалар организмдаги оксидли стресс жараёнларини ва сурункали яллиғланишни камайтиради. Бу эса гипертония ва томирларнинг эрта қаришининг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.
Мутахассислар, фақат пистанинг ўзи етарли эмаслигини, соғлом ҳаёт тарзи, жисмоний фаоллик, тузли маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар истеъмолини чеклаш, шунингдек, чекишдан воз кечиш каби омиллар билан биргаликда самара бўлишини таъкидлашмоқда.
Хандон пистани кундалик рационга киритиш осон: уни алоҳида ейиш, салат ва смузиларга қўшиш, ёки панировка сифатида ишлатиш мумкин. Асосийси — тузсиз навларини танлаш ва истеъмол миқдорда меъёрни сақлаш.