Эрон «Моссад» жосуслари билан тўлиб кетди

21:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Эрон полицияси Исроил фойдасига жосусликда айблаб, 24 кишини ҳибсга олди. Техрон расмийлари ушбу шахслар мамлакат имижини бузишга уринганини билдирмоқда.

Mossad

Эрон полицияси Исроил фойдасига жосуслик қилган ва «мамлакатнинг обрўсига путур етказишга» уринган 24 кишини қамоққа олди. Бу ҳақда AFP Эроннинг Tasnim агентлигига асосланиб хабар бермоқда.

Ғарбий Теҳрон полиция бошлиғи Киумарс Азизийнинг таъкидлашича, қамоққа олинганлар ҳақиқий ҳаётда ҳам, интернетда ҳам Исроил фойдасига жосуслик фаолияти билан шуғулланган.

16 июн куни Эроннинг Мизан агентлиги Исроил разведкаси «Моссад»нинг гумонланган жосуси қатл этилгани ҳақида маълум қилди. Нашр хабарига кўра, Исмоил Фекри ўтган қишда жосусликда гумон қилиниб ушланган. Тергов маълумотларига қараганда, у Исроил махсус хизматининг икки вакили билан алоқада бўлган ва мукофот эвазига уларга «махфий маълумотлар»ни етказиб берган.