«Горилла» лақаби билан машҳур Эрик Курилла Марказий қўмондонлик раҳбари сифатида Яқин Шарқда АҚШ кучларини тўплаш ва жойлаштиришда етакчи қарорлар қабул қилмоқда.
Politico манбасига кўра, янги мудофаа вазири Пит Ҳегсет унга мисли кўрилмаган ваколатлар берган. Генерал Курилланинг фақат сўровига асосан ҳудудга иккинчи авиаташувчи, F-16, F-22 ва F-35 каби замонавий қирувчи учоқлар юборилди. Бу АҚШ тарихида камдан кам кузатиладиган ҳолат — икки авиаташувчи кема бир вақтда Яқин Шарқда жойлаштирилди.
Қўшма Штатлар Эроннинг ядро дастурини тўхтатиш мақсадида турли ҳарбий вариантларни ишлаб чиқмоқда. Курилла эса Трамп ва Ҳегсетга шу йўналишда кенг доирали ҳаракат режаларини тақдим этган. Унинг фикрича, ҳозирги вазиятда кескин чоралар керак ва у буни фақат ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, Пентагоннинг бошқа юқори мартабали шахслари — генералиссимус Дэн Кейн ва сиёсий раҳбар Элбриж Колби эҳтиёткорликка чақирмоқда. Аммо уларнинг фикри Курилланинг босимли стратегик ҳаракатлари фонида камроқ эшитилмоқда. Ҳатто дипломатлар ҳам Ҳегсет унинг позициясини доим қўллаб-қувватлаётганини таъкидламоқда.
АҚШ ҳарбийларининг шиддат билан кўчирилиши Исроил томонидан 13 июнга ўтар кечаси амалга оширилган йирик ҳаво ҳужумларидан кейин юзага келди. Ушбу ҳужумлар натижасида Эрон расмий манбаларига кўра, 585 киши ҳалок бўлган, 1326 нафар киши яраланган. Эрон жавобан Исроил ҳудудига баллистик ракеталар йўллади, 24 киши ҳалок бўлди, 800 нафарга яқини яраланди.
Ҳозирда АҚШ Туркияни ҳам ўз сафига жалб қилмаган ҳолда, Эронга қарши ҳаракатларни фаоллаштирмоқда. АҚШ расмийлари бу ҳаракатларни ҳимоявий деб баҳоласа-да, қуролли кучларнинг бундай даражада тўпланиши янги можарога тайёргарлик белгиси сифатида қабул қилинмоқда.