ҲАМАС АҚШнинг Эронга нисбатан ҳарбий аралашув таҳдидлари Яқин Шарқни «портлаш ёқасига» олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
ҲАМАС ўзининг расмий Telegram каналида тарқатган баёнотида АҚШнинг Эронга қарши таҳдидларини қатъиян қоралашини билдирди. Шунингдек, Исроилнинг ҳужумини «очиқ-ойдин қонунбузарлик» ва «минтақа ҳамда дунё тинчлигига бевосита таҳдид» деб баҳолади.
Фаластин ҳаракатининг ушбу баёноти урушга ҳар қандай чуқурроқ аралашув Қўшма Штатлар учун потенциал хавф туғдириши мумкинлигининг яна бир далилидир.