Мутахассислар 9 турдаги маҳсулотлар нархининг пасайганини қайд этган. Энг катта тушиш оқбош карамга тегишли бўлиб, унинг минимал нархи 64,2 фоизга арзонлашган. Помидор — 44,7 фоиз, бодринг — 36,5 фоиз, лавлаги — 21,5 фоиз, банан — 13 фоизга тушган. Шунингдек, олма, гуруч, мол гўшти (филе) ва картошка нархлари ҳам сезиларли камайган.
Шу билан бирга, 6 турдаги маҳсулотлар, жумладан лимон, нархида ўсиш кузатилган. Айниқса лимон нархи сезиларли ўсиб, бу мавсумий омиллар билан изоҳланган. Қолган маҳсулотлардан 6 тасининг минимал нархлари ўзгармаган — бугуғдой уни, гречка, макарон, тухум, маргарин ва кунгабоқар ёғи.
Таҳлил 2025 йилнинг 7 май ва 12 июн кунлари ўтказилган мониторинг натижаларига асосланган бўлиб, мамлакатдаги истеъмол бозоридаги мавсумий ва иқтисодий ўзгаришларни аниқлаш мақсадида амалга оширилган.