Ушбу кўрсаткич ўтган йилги натижалардан 5 та университетга ортиб, Ўзбекистон илк бор рейтингда дебют қилган ОТМлар сони бўйича дунёдаги 9 та давлат қаторига кирди. Рўйхатдаги университетлар орасида “TIQXMMI” Миллий тадқиқот университети энг юқори – 469-ўринни эгаллади. Ўзбекистон Миллий университети 721–730-ўринларда қайд этилган. Қолган 5 та ОТМ рейтингга илк бор кирди.
Тўртта университет «битирувчилар ютуқлари» индикатори бўйича дунёдаги топ-700ликка кирди. Жумладан, Тошкент давлат техника университети 540-ўрин, Миллий университет 545-ўрин, “TIQXMMI” 644-ўрин ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети 660-ўринни эгаллади.
QS Quacquarelli Symonds компаниясининг минтақавий директори Сергей Христолюбов таъкидлашича, бу ўсиш таълим сифати, халқаро ҳамкорлик ва инновацион изланишларни кучайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг натижасидир. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон университетлари глобал рақобатда фаол иштирок этиш салоҳиятига эга эканлигини намоён қилмоқда.
QS World University Rankings — 2004 йилдан бери эълон қилинадиган ва олий таълим муассасаларини 9 та халқаро мезон асосида баҳоловчи дунёдаги энг обрўли рейтинглардан биридир.