Ўзбекистонда мажбурий ижро ишлари бўйича ягона қарздорлар реестри яратилади

11:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Яқин вақт ичида Ўзбекистонда ижро ҳужжатлари бўйича барча маълумотларни ўз ичига олган электрон реестр жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Reyester

Янги тизимни юритиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ) зиммасига юклатилди. Реестрга маълумотлар автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва улар 10 йил давомида сақланади.

Маълумотларга кўра, давлат органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар мазкур реестр орқали МИБ билан оператив маълумот алмашинувини амалга ошириш имконига эга бўлади. Бу тизим орқали ижро ҳужжатлари фуқароларга ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали шахсий кабинетга юборилади, юридик шахсларга эса солиқ тўловчи кабинети орқали тақдим этилади.

Янги тартибга кўра, фуқароларнинг даромади ҳисобидан қарз ундириш фақат ярим минимал иш ҳақи миқдоригача бўлган қисмига тааллуқли этилиши мумкин. Бу меъёр ижтимоий ҳимоя мақсадида жорий этилаётгани қайд этилган.

Тегишли ҳужжатда реестрнинг ҳуқуқий асослари, маълумотларни сақлаш тартиби ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилган.