Ўзбекистонда МЧЖлар сони 290 мингдан ошди

14:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 381 890 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда. Уларнинг катта қисми масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) шаклида ташкил этилган.

Mchj

Маълум қилинишича, МЧЖлар сони 292 885 тани ташкил этган бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 76,7 фоизига тўғри келади. Бу шаклдаги ташкилотлар мамлакатдаги тадбиркорлик фаолиятида етакчи ўринни эгаллаётганини кўрсатади.

Бундан ташқари, республикада 47 963 та хусусий корхона, 37 105 та оилавий корхона, 644 та акциядорлик жамияти ва 3 293 та бошқа шаклдаги тижорат субъектлари мавжуд.

Мамлакатда бизнесни ташкил этишда масъулияти чекланган жамият шакли тадбиркорлар учун энг кўп танланган усул бўлиб қолмоқда. Бу шакл ҳужжатлаштиришнинг соддалиги ва ҳуқуқий кафолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Мамлакатдаги тижорат субъектлари сонининг ўсиши бозор иқтисодиётида фаол иштирок этаётган хусусий сектор ривожини акс эттиради.