Президент Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюради

10:25 | 2 дақиқада ўқилади.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, саноат, энергетика, тиббиёт ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишади. Шунингдек, у маҳаллалардаги ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечиради.

Mirziyoyev

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, ташриф доирасида давлат раҳбари вилоятда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳудудий ривожланиш жараёнларини бевосита ўрганади.

Мирзиёев турли соҳалардаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари, тиббиёт муассасалари ва туристик объектларга ташриф буюради. Шу билан бирга, энергетика тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати ҳам ўрганилади.

Шу куни Қарши шаҳрида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига бағишланган йиғилиш ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Унда маҳаллий ҳокимликлар, вазирликлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.

Ушбу ташриф Президентнинг минтақалардаги ҳолатни ўрганиш ва жойлардаги муаммоларга ечим топишга қаратилган амалий ишларининг навбатдаги босқичи ҳисобланади.