НАТО ва Европа ҳақида
«Жаҳон савдоси секинлашади, дейишга барча асослар бор. Биз адолатли дунё тартиби тарафдоримиз, барча савдо урушлари, чекловлар ва ҳоказоларга қаршимиз».
Германия-Россия муносабатларига тўхталар экан, Путин Украинага Taurus ракеталарининг етказилиши Берлин ва Москва ўртасидаги алоқаларни бузишини айтди. Унинг фикрича, бу Германияни тўғридан тўғри қуролли тўқнашувга тортади.
«Агар Германия канцлери Фридрих Мерц қўнғироқ қилмоқчи бўлса, биз ҳеч қандай алоқани рад этмаймиз. Биз Германияни нейтрал давлат сифатида эмас, балки Украинани қўллаб-қувватловчи томон, ҳатто ҳарбий ҳаракатлардаги шерик сифатида ҳам кўрамиз.
Taurusнинг Украинага етказиб берилиши урушни курсига таъсир қилмайди, лекин Германия ва Россия ўртасидаги муносабатларни бузади. Украинага Taurus етказиб бериш Германияни Россия билан тўғридан-тўғри қуролли можарога жалб қилишни англатади», — деди Путин.
«Биз НАТОнинг ҳар қандай қайта қуролланишини Россия Федерацияси хавфсизлигига таҳдид деб ҳисобламаймиз. НАТО давлатларининг ҳар қандай қайта қуролланиши ҳеч қандай маънога эга эмас».
«Россия Федерациясининг НАТОга ҳужум қилиши ҳақидаги афсоналар сафсата, деди Путин. Бу қанақа бемаънилик, лекин бу бемаънилик эканлигини ҳамма тушунади».
Россия президенти Ғарбни Украинадаги ҳокимият ўзгаришига аралашганликда айблаб, можаро сабабини Қрим аннексиясида эмас, айнан бу аралашувда кўради. У Ғарб томони «Минск келишувлари»ни бажармаганини ҳам танқид қилди.
«Муаммо Россия Қримни аннексия қилганида эмас, Ғарб давлатларининг Украинадаги давлат тўнтаришига ҳисса қўшганида».
«Ғарб доим “Биз қоидалар бўйича яшашимиз керак”» дейди, лекин қандай қоидалар билан? Сиз қоидаларни бошқалар учун ёзасиз, лекин ўзингиз уларга риоя қилмоқчи эмассиз, ким бундай қоидалар билан яшайди?»
Шунингдек, Путин Трампнинг фикрига қўшилиши, агар у аввалги муддатда АҚШ президенти бўлганида, “махсус ҳарбий амалиёт” бошланмаган бўлишини таъкидлади.
«Мен Минскдаги музокаралар иштирокчиси эдим, биз тинч йўл билан келишув тамойилларини излаётганимизда, биз 17 соат тўғридан тўғри гаплашдик. Биз бу тамойиллар бўйича келишиб олдик, лекин Ғарб томони уларни амалга оширмади», — деди Путин.
«ДХР ва ЛХР Украинадан ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга эди ва “Косово прецеденти” дан кейин улар Киевнинг фикрини сўрашга мажбур эмас эдилар».
Украина бўйича
Украина бўйича Путин музокараларга очиқ эканини қайд этди. Зеленский билан учрашув эҳтимолини рад этмади, аммо бундай мулоқот урушга нуқта қўйиладиган якуний босқичда бўлиши кераклигини таъкидлади.
«Мен Зеленский билан учрашишга тайёрман, масала ҳужжатларга ким имзо чекишида».
Путиннинг таъкидлашича, унинг Зеленский билан учрашуви музокараларнинг якуний босқичида, урушга чек қўйиш учун бўлиши мумкин.
«Агар Украинанинг биринчи шахси ноқонуний бўлса, у ерда бутун ҳокимият тизими ноқонуний бўлади».
«Биз Украина билан музокараларни давом эттиришга тайёрмиз».
«Биз 6 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини топширдик, бунинг эвазига биз 57 та жасад олдик. Украина Қуролли Кучлари аскарларининг 3 мингдан ортиқ жасадини беришга тайёрмиз».
«Украина ва Россия Федерацияси ўртасида музокараларнинг янги босқичи 22 июндан кейин бошланиши мумкин».
«Россия Украинадаги можарони имкон қадар тезроқ, энг яхшиси тинч йўл билан тугатишни истайди».
«Ракета ҳужумлари турар-жойлар биноларига эмас, балки ҳарбий қуроллар ишлаб чиқарадиган заводларга бўлди», — деди Путин 17 июн куни Киевга қилинган оммавий ҳужум ҳақида.
Исроил-Эрон уруши бўйича
Исроил-Эрон зиддияти бўйича Путин жавоб беришдан бош тортди. Аммо Россия Эрондан ҳарбий ёрдам сўралмаганини ва Москва Эроннинг ҳаво ҳимоя тизимлари бўйича ҳамкорлик таклифини олганини маълум қилди.
«Мен буни муҳокама қилишни ҳам хоҳламайман», — деди Путин оятуллоҳ Хоманаий ўлимидан кейин Россия Федерациясининг мумкин бўлган ҳаракатлари ҳақида.
«Эрон Россиядан ҳарбий ёрдам сўрамаяпти. Москва аввалроқ Теҳронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари устида ишлашни таклиф қилган, бироқ кейин ҳамкорлар унчалик қизиқиш билдирмаган».
«Биз Эронни тарк этмаяпмиз», — деди Путин Эронда атом электр станцияларини қураётган мутахассислар ҳақида.
«Россия доимий равишда эронлик ҳамкорлар билан алоқада»
«Эронда жамият мамлакат сиёсий раҳбарияти атрофида бирлашаётганини кўряпмиз. Эронда ерости заводлари мавжуд ва уларга ҳеч нарса бўлмаган».
«Тинчлик келишуви Эроннинг тинч ядровий энергия олиш ҳуқуқи, жумладан, нафақат энергетика соҳасида ҳамда Исроилнинг сўзсиз хавфсизлик ҳуқуқи ҳисобга олиниши керак».
«Биз ҳеч кимга ҳеч нарса юклаётганимиз йўқ, биз вазиятдан чиқиш йўлини қандай кўраётганимизни айтмоқдамиз, аммо қарор Эрон ва Исроилнинг сиёсий раҳбариятига боғлиқ».
Хитой билан муносабатлари бўйича
Хитой билан муносабатларга тўхталар экан, Путин икки мамлакат ўртасида 200 млрд долларлик сармоявий лойиҳалар режалаштирилганини маълум қилди. Россияда хитой тилига қизиқиш ортиб бораётганини ва сунъий интеллект соҳасида Хитойнинг муваффақиятини юқори баҳолади.
«Неварам хитой тилида бемалол гапиради. Россияда хитой тилига қизиқиш ортиб бормоқда ва бунинг ажабланарли жойи йўқ», — деди Путин.
«Россия Федерацияси Хитой учун муҳим ҳамкорга айланмоқда. Биргина Хитой билан 200 миллиард долларлик сармоявий лойиҳаларни режалаштирганмиз».
«Мен ҳайратда қолдим ва хитойликлар сунъий интеллект соҳасида индикатив натижаларга эришганидан хурсанд бўлдим, бу уларнинг рақобатчиларига қараганда 10 баравар арзонроқ ва самаралироқ бўлди».
«Хитой билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик ва ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз», — деди Путин.