Skytrax агентлиги томонидан тузилган мазкур рейтинг минтақадаги йўловчи авиақатнов хизматларининг сифатини баҳолаш асосида шакллантирилади. Унга кўра, рўйхатдаги биринчи ўринни Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Azerbaijan Airlines ва FlyArystan жойлашди.
Uzbekistan Airways сўнгги йилларда хизмат сифатини яхшилаш, ҳаво паркини янгилаш ва халқаро стандартларга мос хизматларни жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширган. Мазкур рейтингда ўрин эгаллаш компаниянинг минтақавий рақобатда мустаҳкам мавқега эга эканлигини кўрсатади.
Skytrax ҳар йили дунёнинг турли минтақаларидаги йўловчилардан миллионлаб фикр-мулоҳазаларни жамлаб, авиакомпаниялар сифатини баҳолайди. Марказий Осиё ва МДҲдаги натижалар ҳам ана шу кенг қамровли сўровлар асосида тузилган.
Бу натижа Uzbekistan Airways учун халқаро миқёсдаги яна бир муҳим эътироф сифатида баҳоланмоқда.