Хитойнинг BYD компанияси Европада авто бозорга жиддий рақобатчи сифатида кириб келмоқда

20:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитойнинг энг йирик автоишлаб чиқарувчиси — BYD компанияси Европада электромобиллар ва гибрид машиналар сегментида фаол экспансияни бошлади. Компаниянинг Dolphin Surf моделининг Римда дронлар шоуси орқали тақдим этилиши Европадаги янги босқичнинг бошланиши сифатида баҳоланмоқда.

Byd

2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида BYD’нинг Европадаги сотувлари қарийб тўрт баравар ошди. Хусусан, Буюк Британияда ўтган йилда 1 611 дона машина сотилган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 12 мингга яқинлашди. Компания Венгрияда завод қуриб, йил якунига қадар Seal U моделини етказиб беришни бошламоқчи.

BYD ҳозирда Euro-2024 мусобақасига расмий ҳомийлик қилмоқда ҳамда Stellantis ва Fiat каби йирик автоҳолдинглардан юқори лавозимдаги мутахассисларни жалб қилмоқда. Компания маҳаллий ходимларни ишга олиб, дилерлик тармоғини ривожлантирмоқда ва моделларини Европа бозорига мослаштирмоқда.

Компаниянинг Dolphin Surf модели атиги £18 650 ($23 500) туради ва бу Renault, Fiat ва Citroën каби рақиблардан анча арзон. Ҳатто базавий жиҳозланишда ҳам адаптив круиз-контроль, орқа камера ва айланувчи экран мавжуд. BYD логистика занжири, аккумуляторлардан тортиб сотувгача бўлган босқичларни тўлиқ назорат қилади.

Шу билан бирга, компания ҳали Европа бозорида тўлиқ ишонч ва брендингга эга эмас. Яқин йилларда сотувларнинг масштабини кўпайтириш унинг келажагини белгилаб беради.