Европа Комиссияси томонидан таклиф қилинган тартибда, тақиқ босқичма-босқич амалга оширилади. 2028 йил 1 январдан эътиборан Россия билан мавжуд барча узоқ муддатли газ шартномалари бекор қилинади. Ҳозирда Европа Россиядан импорт қилаётган газнинг тахминан икки ҳиссаси шундай шартномалар асосида амалга оширилади.
Таклиф ЕИнинг савдо ва энергетика қонунчилигига асосланган бўлиб, уни қабул қилиш учун иттифоққа аъзо 27 давлатдан 15 тасининг розилиги етарли. Маълумотларга кўра, Венгрия ва Словакия Россия газига нисбатан тўлиқ тақиққа қарши чиқмоқда. Комиссия айнан шу сабабдан ушбу йулни танлади. Бу қарор ЕИнинг Россияга қарши босимини янада кучайтириш ва энергетик мустақилликни таъминлашга қаратилган навбатдаги стратегик қадам ҳисобланади.