1 сентябрдан Россияда Instagramʼдаги реклама учун расмий жазолар кучга киради

18:40 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияда «Instagram» ва «Facebook» каби Meta компаниясига тегишли платформаларда исталган кўринишдаги реклама жойлаштириш қонуний равишда тақиқланади. Бу ҳақда Россия президенти томонидан имзоланган янги қонунда батафсил белгиланган.

Meta

Ушбу ўзгариш Россия ҳукумати томонидан Meta’нинг фаолиятини экстремистик деб тан олганидан кейин амалга оширилмоқда. Энди нафақат корхоналар, балки оддий фойдаланувчилар ҳам реклама контенти учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳаттоки эски публикациялар учун ҳам.

Кимларга қандай жаза қўлланади?

Янги қонунда Instagram’да реклама жойлаштирганларга:

  • Фойдаланувчиларга 2 000 – 2 500 рубл;
  • Расмийларга 4 000 – 20 000 рубл;
  • Юридик шахсларга эса 100 000 – 500 000 рублгача жарима солинади.

Жазо чоралари пуллик постлар, бартер асосидаги реклама, промо-кодлар, хизматлар таклифи ва бошқа турдаги тижорат контентини ўз ичига олади. Шунингдек, натив реклама ва маҳсулот кўрсатиш орқали сотувни рағбатлантириш ҳаракатлари ҳам реклама сифатида баҳоланади.

Қайси тоифалар таъсирга учрайди?

Ушбу чекловдан энг кўп зарар кўрувчилар:

  • Инфлюенсер ва блогерлар;
  • Кичик ва ўрта бизнес эгалари;
  • Instagram орқали хизмат ёки маҳсулот сотадиган корхоналар бўлади.

Қонун фақат 1 сентябрдан кейин жойлаштирилган рекламаларга татбиқ этилади. Олдин жойланган постлар учун жарима белгиланмайди.