Женевада ўтаётган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 59-сессиясида чиқиш қилган Арақчи, Исроил Эронни ҳеч қандай ҳуқуқий ёки ахлоқий асосга эга бўлмаган можарога тортаётганини таъкидлади.
«Исроил ва унинг тарафдорлари ушбу минтақани остин-устун қилишига йўл қўймаслигимиз керак», — деди у.
Арақчининг айтишича, бу ҳаракатлар АҚШ билан Эрон ўртасидаги ядровий музокаралар қизғин паллада бўлган пайтда амалга оширилган. У бу жараённи «умидли» деб баҳолади ва Исроил ҳаракатларини «БМТ низомига қарши даҳшатли тажовуз» деб атади.
Эрон дипломати бу воқеани халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузиш деб баҳолар экан, халқаро ташкилотларни ва жамоатчиликни унга қатъий баҳо беришга чақирди.