Уч футболчи — Саидумархон Саиднуруллаев, Беҳруз Каримов ҳамда Беҳруз Шукуруллаев Лондонга учиб кетган ва икки ҳафта мобайнида КПР жамоасининг йиғинларида қатнашади, деб ёзмоқда Championat.asia нашри.
1882 йилда ташкил топган ушбу жамоа Англиянинг Чемпионшип дивизионида қатнашади. Йиғин профессионал мураббийлар раҳбарлигида ўтади ва ёш футболчилар учун ўзини кўрсатиш имконини беради.
Саиднуруллаев (2005) — «Пахтакор» тарбияланувчиси, Шукуруллаев (2006) ва Каримов (2007) — «Одил Аҳмедов» академиясини битиришган ва айни пайтда «Сурхон» сафида ўйнашмоқда.