Исроилнинг Эронга қарши уруши қимматга тушмоқда

20.06.2025 11:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Эрон билан эҳтимолий тўқнашув Исроилга кунига юзлаб миллион долларга тушмоқда. Бу рақамлар нафақат ҳаво мудофааси, балки кенг кўламли ҳарбий харажатлар ортиб бораётганини кўрсатади.

Israel iran war

The Wall Street Journal манбасига кўра (), Исроил ҳозирда Эронга қарши эҳтимолий тўқнашув шароитида ҳаво мудофаасига кунига 200 миллион долларгача сарфламоқда. Бу харажатлар ракета зарбалари ва уларни қайтаришда қўлланилаётган қурол-аслаҳа ва ҳарбий авиация фаолияти билан боғлиқ.

Financial Express нашрининг таҳлилига кўра, Исроилнинг авиация орқали амалга ошираётган ҳужум ҳаракатлари, шу жумладан парвоз вақти, авиация воситалари ва ўқ-дорилар харажатлари 593 миллион доллардан ошган. Бу маблағларга зaxира қўшинларининг тезкор равишда жойлаштирилиши ва ракета ҳужумларини қайтариш харажатлари ҳам қўшилади.

Шу тариқа, нашрнинг хулосасига кўра, Исроил учун Эронга қарши уруш кунига тахминан 725 миллион доллар харажат талаб қилади. Бу кўрсаткич фақат тўғридан-тўғри ҳарбий харажатларни қамраб олади.

Собиқ молия маслаҳатчиси Ре’ем Аминач таъкидлашича, Исроил Эронга қарши амалга оширилган биргина 48 соатлик операцияда 1,45 миллиард доллар сарфлаган. Бу маблағ қисқа муддатли операциянинг ўзи қанчалик қимматга тушаётганини намоён қилади.

Шу билан бирга, Calcalist манбаси маълумотига кўра, Ғазодаги уруш 2024 йил охирига келиб Исроилга 250 миллиард шекел ёки тахминан 67,5 миллиард долларга тушган. Бу сумма ҳарбий ҳаракатлар, фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий йўқотишларни ўз ичига олади. Фақатгина 300 минг зaxира аскарининг мобилизацияси асосий харажатлардан бири бўлган.

Молиия вазирлигининг ҳисоб-китобига кўра, 100 минг аскарнинг бир кунлик таъминоти 100 миллион шекел, яъни 27 миллион долларни ташкил этади. Бу эса Исроилнинг кенг кўламли урушлар олиб боришдаги харажатларини янада оширади.